Афғонистоннинг Hasht e Subh Daily газетаси мамлакатнинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг қочиш тафсилотларини ёритди. Нашрнинг ёзишича, у ва унинг атрофидагилар аввал Ўзбекистонга бориб, Термиз аэропортида бир кундан кўпроқ қолишган, сўнгра Қозоғистон авиакомпанияси самолёти билан БААга учишган.
Панжшер вилоятидаги толибларга қаршилик кучларининг етакчиси Аҳмад Масъуд Россиянинг РБК нашрига интервью берди. У ўзи билан бирга қанча жангчилар борлиги, унинг тарафдорлари кимлар эканлиги, қўшни ва бошқа хориж давлатларидан ҳарбий кўмак олаётгани ёки йўқлиги ҳамда Ғани режими нима сабабдан бунчалик тез қулагани ҳақида фикр билдирди. Қолаверса, Россия ўз манфаатини кўзлаган ҳолда толибларга босим ўтказиши лозимлигини таъкидлади. «Газета.uz» интервьюнинг таржимасини тақдим қилади.
Ашраф Ғани видеомурожаат билан чиқиб, Афғонистонни тарк этишини «қон тўкилишини олдини олиш зарурати» билан изоҳлади. Сиёсатчи тез орада мамлакатга қайтишга ваъда берди. Шунингдек у «Афғонистонда адолатга эришиш учун» ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаб, афғонлар манфаати учун курашмоқчи эканини маълум қилди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларида, дея хабар қилди мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.
Дунё ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон этник гуруҳларининг арбоблари ва етакчилари йўқлигини маълум қилди.
Келиб чиқиши ўзбек бўлган афғонистонлик маршал Абдул-Рашид Дўстум «Толибон» назоратига ўтган Мозори-Шарифдан Ўзбекистон томонга қочиб кетди, деб хабар тарқатмоқда хориж ОАВлари. Мазкур маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Афғонистонни тарк этди. ОАВлар хабарига кўра, давлат раҳбари Тожикистон орқали Уммонга етиб борган. Бироқ, New York Times у аёли ва икки нафар ёрдамчиси билан Ўзбекистонга йўл олганига ишонтирмоқда. Президент саройини қўлга киритган «Толибон» ҳаракати аъзолари эса Афғонистон Ислом амирлиги тузилганини эълон қилишни кўзлаяпти.
«Толибон» таклиф қилган ягона танлов — улар томонга ўтиш ёки таслим бўлиш, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференцияда. У ҳукумат толиблар билан музокаралар олиб бориш ва уларга ён босмаслик учун барча чоралардан фойдаланилаётганини қўшимча қилди.
Ўзбекистон президенти Тошкентда ўтган халқаро конференция давомида Афғонистон ўзининг энг янги тарихидаги муҳим бурилиш даврини бошдан кечираётганини айтди. У шунингдек, афғон халқи умуммиллий муросага эришиш йўлида ўзаро келишувларга тайёр эканини намойиш этишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Тошкентдаги учрашувда афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлиги таъкидланди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг